2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида 577,7 минг нафар ўқитувчи фаолият юритган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2024/2025 ўқув йилига нисбатан 12,8 минг нафарга ёки 2,3 фоизга кўпайган.
Ўқитувчиларнинг 72,5 фоизи — 418,8 минг нафари аёллар, 27,5 фоизи — 158,9 минг нафари эркаклар ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ўқитувчи Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган — ҳар бирида 65,1 минг нафардан.
Кейинги ўринларда:
- Фарғона вилояти — 60,6 минг;
- Сурхондарё вилояти — 52,3 минг;
- Андижон вилояти — 46,3 минг;
- Наманган вилояти — 42,6 минг;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 40,7 минг;
- Тошкент вилояти — 40,2 минг;
- Хоразм вилояти — 35,1 минг;
- Тошкент шаҳри — 34,1 минг;
- Бухоро вилояти — 33,4 минг;
- Жиззах вилояти — 25,7 минг;
- Навоий вилояти — 22,3 минг;
- Сирдарё вилояти — 14,2 минг.
Маълумотлар ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларни ҳисобга олмаган ҳолда келтирилган.
Изоҳ