• 11 809 сўм
    -12.42
  • 13 404 сўм
    -15.28
  • 142 сўм
    1.72
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 809 сўм
    -12.42
  • 13 404 сўм
    -15.28
  • 142 сўм
    1.72
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:28

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолияти якунланганини маълум қилди

Футболчи бу қарорни бош мураббийнинг матбуот анжумани ва Португалия футбол федерацияси президенти билан суҳбатдан сўнг қабул қилганини айтди.

78
0
Instagram

Роналду ўз баёнотида терма жамоадан кетиш сабабларини ҳозирча очиқламади.

«Миллий терма жамоа бош мураббийининг матбуот анжуманидан ҳамда Португалия футбол федерацияси президенти билан бўлган суҳбатдан сўнг, мен терма жамоа қароргоҳини тарк этишга қарор қилдим», — деди Роналду.

Футболчи вақти келганда терма жамоадан кетишининг ҳақиқий сабабларини Португалия халқига айтиб беришини билдирди.

«Вақти келганда, мен ҳар доим содиқ бўлиб келганим — миллий терма жамоадан кетишим сабаблари ҳақидаги ҳақиқатни Португалия халқига айтиб бераман», — дея таъкидлади у.

Роналду ҳозирча Португалия терма жамоаси ва барча жамоадошларига, истисносиз, омад тилаш билан чекланишини айтди.

«Ҳозир эса Португалияга ва барча жамоадошларимга — истисносиз — омад тилаш вақти келди», — деди футболчи.

78
0

Изоҳ