Яккасарой туманидаги «Ракатбоши» маҳалласи ҳудудида жойлашган Бўрижар кўчаси Пекин кўчаси деб қайта номланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Кўчани қайта номлаш таклифи аввал Яккасарой тумани ҳокимлиги томонидан киритилган ва шаҳар Кенгаши томонидан маъқулланган.
Қарорга кўра, шаҳар ва туман идораларига ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилди. Давлат кадастрлари палатасининг бошқармасига кўчадаги кўчмас мулк объектларининг манзилларини икки ой муддатда ўзгартириш ҳамда бу ҳақда манфаатдор шахсларни хабардор қилиш вазифаси юклатилди.
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси эса уч ой муддатда кўча кўрсаткичларини давлат стандартларига мувофиқ янгилаши керак.
Изоҳ