Бунинг учун my.gov.uz портали ва MyGov иловасида «Йўловчи божхона декларациясини олдиндан тўлдириш» хизмати ишга туширилган. Фойдаланувчилар шахсий эҳтиёж учун олиб кирилаётган товарлар, мобил қурилмалар, заргарлик буюмлари ёки валюта ҳақидаги маълумотларни олдиндан киритиб қўйиши мумкин.
Хизматдан фойдаланганда декларацияни чегарада қайтадан тўлдиришга ҳожат қолмайди. Электрон шаклда тайёрланган ҳужжатни телефон орқали божхона ходимига тақдим этиш мумкин.
Миқдори ёки қиймати божсиз олиб кириш меъёрларидан ошган товарлар декларация қилиниши лозим. Жумладан, мобил телефонлар ва бошқа қурилмалар, белгиланган меъёрдан ортиқ заргарлик буюмлари, маиший техника ва электроника, 100 млн сўм эквивалентидан ортиқ нақд миллий ёки хорижий валюта, айрим дори воситалари ҳамда қурол-яроғ, дронлар, радиоэлектрон воситалар ва тарихий-маданий бойликлар шулар жумласидандир.
Айни пайтда шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш меъёри ҳаво транспортида — 1000 долларгача, темир йўл ва дарё транспортида — 500 долларгача, автомобиль ёки пиёда чегарадан ўтишда эса 300 долларгача этиб белгиланган. Меъёрдан ошган қисми учун белгиланган тартибда божхона тўлови ундирилади.
Хизматдан my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали фойдаланиш мумкин.
Изоҳ