• 11 821 сўм
    14.21
  • 13 419 сўм
    -11.03
  • 140 сўм
    0.58
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 821 сўм
    14.21
  • 13 419 сўм
    -11.03
  • 140 сўм
    0.58
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:30

Сўнгги тўрт йилда 14 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига тегиш бўйича 445 та жиноят иши қўзғатилди

2022–2025 йилларда 14 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига тегиш билан боғлиқ 445 та жиноят иши қўзғатилган.

85
0
CИ / UzNews.uz

Ўзбекистонда 2022–2025 йилларда 14 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига тегиш билан боғлиқ 445 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда 29 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида маълум қилинди. 

Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Гулруҳ Агзамова болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик ташаббуслари муҳокамаси вақтида мазкур рақамларни келтирди.

Маълум қилинишича, 2022 йилда 14 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига тегиш бўйича 85 та жиноят иши қўзғатилган. 2023 йилда бу кўрсаткич 108 тани ташкил этган.

2024 йилда энг юқори кўрсаткич қайд этилган — бундай жиноятлар бўйича 129 та иш қўзғатилган. 2025 йилда эса 123 та жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 ёшга тўлмаган боланинг номусига текканлик учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этиш ҳақидаги қонун лойиҳаси 29 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. 

85
0

Изоҳ