• 11 807 сўм
    -18.43
  • 13 430 сўм
    -52.89
  • 140 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 807 сўм
    -18.43
  • 13 430 сўм
    -52.89
  • 140 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:24

Ғузорда пахтага сепилган дори сабаб 22 нафар ўқувчи заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида пахта майдонига дори сепилиши ортидан мактаб ўқувчиларида заҳарланиш аломатлари кузатилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

61
0
uznews.uz

23 сентябрь куни соат 11:45 ларда Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 21 нафар ўқувчиси кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан тиббиёт муассасасига олиб келинган.

Аниқланишича, мактаб жойлашган «Янгиобод» маҳалласига туташ ҳудудда «Шохмалик Шермурод ўғли» фермер хўжалигига тегишли 88 гектар ер майдони мавжуд. Унинг 20 гектари мактаб атрофида жойлашган бўлиб, ушбу майдонларга пахта экилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 23 сентябрь куни соат тахминан 09:00 да фермер хўжалиги томонидан пахтанинг эрта етилишини таъминлаш мақсадида «Агро Аугрон» дори воситаси сепилган. Шундан сўнг 10–11-синфларнинг 22 нафар ўқувчиси заҳарланиш аломатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган. Уларга дастлаб «ошқозон диспепсия синдроми» ташхиси қўйилган.

Ҳозирда 7 нафар ўқувчи Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида стационар даволанмоқда. Қолган 15 нафар ўқувчи соғлиғи яхшилангани сабабли уйига жавоб берилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 201-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган. Айни вақтда Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

61
0

Изоҳ