• 11 807 сўм
    -18.43
  • 13 430 сўм
    -52.89
  • 140 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 807 сўм
    -18.43
  • 13 430 сўм
    -52.89
  • 140 сўм
    -0.48
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:47

Энди my.gov.uz орқали барча фаол банк карталарини кўриш мумкин

Ўзбекистон фуқаролари энди Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ўз номига расмийлаштирилган фаол банк карталари ҳақида маълумот олишлари мумкин.

101
0
uznews.uz

Бунинг учун my.gov.uz порталида «Банк карталари» бўлими ишга туширилган. 

Ушбу бўлим орқали фойдаланувчилар:

— Ўзбекистон тижорат банклари томонидан ўз номига очилган фаол пластик банк карталарини;
— банкларнинг мобил иловалари орқали масофадан очилган виртуал карталарни кўришлари мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz порталига кириш ва «Банк карталари» бўлимини танлаш кифоя.

Қайд этилишича, мазкур имконият ҳозирда тест синов режимида ишламоқда. Бўлимда фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган тижорат банклари томонидан расмийлаштирилган карталар акс эттирилади.

Мазкур хизмат фуқароларга ўз номига расмийлаштирилган банк карталарини бир жойда кўриш ва назорат қилиш имконини беради.

101
0

Изоҳ