2026 йил 22 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Вануату Республикалари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Икки давлат ҳукуматлари номидан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюникени Ўзбекистоннинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ҳамда Вануатунинг БМТ ҳузуридаги миссияси раҳбари Одо Теви имзолади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Вануату ўртасида халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари доирасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
Изоҳ