• 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:45

Қирғизистонда вояга етмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Вазир Кендирбаева болалар интернетда назоратсиз ўтиришини таъкидлади.

93
0
unsplash

Қирғизистонда вояга етмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда мамлакат маориф вазири Догдуркул Кендирбаева Жогорку Кенешнинг профиль қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, болалар интернетдан катталар назоратисиз фойдаланмоқда. Шу сабабли улар қандай маълумотларни олаётганини назорат қилиш қийин.

«Биз бу масалани кўриб чиқяпмиз. Бизда тажриба бор. Масалан, дарсларда телефонлардан фойдаланишни тақиқлаганмиз. Ҳозир улардан эркин фойдаланиш мумкин эмас, фақат айрим ҳолатларда ўқитувчи назорати остида рухсат берилади», — деди Кендирбаева.

Унинг сўзларига кўра, дунёда вояга етмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича мисоллар мавжуд.

Вазир бу масала, айниқса, бошланғич синф ўқувчилари учун муҳим эканини таъкидлади. Унинг айтишича, кичик ёшдаги болалар мактабда атиги уч соат бўлади, қолган вақтни эса ота-оналари билан ўтказади.

«Болалар ижтимоий тармоқларда назоратсиз ўтиришяпти. Биз улар у ердан қандай маълумот олаётганини билмаймиз», — деди вазир.

93
0

Изоҳ