• 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:20

Самарқандда ўқувчилар эшaкда мактабга қатнаётганига изоҳ берилди — видео

Тоғли ҳудуд ва аҳоли пунктларининг тарқоқ жойлашгани сабабли ўқувчилар ўқувчилар эшакдан фойдаланиб келишади.

225
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманидаги ўқувчилар эшакда мактабга қатнаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, видеодаги ҳолат Каттақўрғон тумани Мавлонсой қишлоғида эмас, балки туман марказидан 40 километр узоқликда жойлашган Бургансой МФЙдаги Олмосувон қишлоғидаги 84-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. 

Мазкур ҳудуд Қўшработ тумани билан чегарадош бўлиб, тоғ ёнбағирларида жойлашган кичик ва тарқоқ қишлоқлардан иборат. Ички йўллар асосан сўқмоқлардан ташкил топган.

Ҳозирда мактабнинг асосий биносида 92 нафар, филиалида эса 21 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Филиал билан асосий бино ўртасидаги масофа 3 километрни, мактабга энг узоқдан қатнайдиган ўқувчилар масофаси эса 4 километрни ташкил этади.

Бошқарма маълумотларига кўра, 5–11-синфларда жами 74 нафар ўқувчи таҳсил олади. Улардан 45 нафари Олмосувон, 13 нафари Қўшамазор, 17 нафари Тўлали ва 17 нафари Жилқихайдар қишлоқларидан асосий мактаб биносига қатнайди.

Тоғли ҳудуд ва аҳоли пунктларининг тарқоқ жойлашгани сабабли маҳаллий аҳолининг аксарияти, жумладан, кундалик ҳаракатланишда ана шундай уловлардан фойдаланиб келади.

Айни пайтда мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу олис ва тоғли ҳудудларда ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш, шунингдек, йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури кўриб чиқилмоқда.

225
0

Изоҳ