Ўзгидромет маълумотига кўра, ҳафта давомида республика ҳудудининг катта қисмида кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Фақат айрим тоғли ҳудудларда, шунингдек, 24–25 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кечалари ҳаво ҳарорати +13…+18 даража, кундуз кунлари +27…+32 даража атрофида бўлади. Жанубда ҳарорат +35…+37 даражагача кўтарилиши мумкин. Шарқий йўналишда шамол 7–12 м/с тезликда эсади.
Тошкентда ҳам асосан кам булутли, баъзи вақтларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари +15…+18, кундуз кунлари +29…+32 даража бўлади. 25 сентябрь куни пойтахтда ҳаво +27…+29 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ