• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:16

Тошкент вилоятида совуқ сув тарифлари оширилади

Тошкент вилоятида аҳоли учун ичимлик суви ва оқова сув хизматлари тарифлари қарийб 20 фоизга оширилади. Янги нархлар 1 октябрдан кучга киради.

126
0
uznews.uz

Тошкент вилояти Кенгаши халқ депутатлари қарори билан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, 1 куб метр сув учун ҚҚСсиз тарифлар қуйидагича белгиланган:

— жисмоний шахслар учун ичимлик суви — 3100 сўм (аввал 2600 сўм), оқова сув хизмати — 1500 сўм (аввал 1300 сўм);

— бюджет ва тижорат ташкилотлари учун ичимлик суви — 16 000 сўм (аввал 15 000 сўм), оқова сув хизмати — 4000 сўм (аввал 3000 сўм).

Тошкент вилоятида совуқ сув ва канализация тарифлари сўнгги марта 2025 йил ёзида оширилган. Ўшанда аҳоли учун тарифлар 30 фоизга, бюджет ташкилотлари учун эса 60 фоизга кўтарилган.

126
0

Изоҳ