• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 19:01

Саида Мирзиёева тадбиркорларни Янги Тошкентда бизнес бошлашга чақирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёни билан танишиб, тадбиркорларни шаҳар ривожида фаол иштирок этишга чақирди.

64
0
t.me/SShMirziyoyeva

Саида Мирзиёева Янги Тошкентга ташрифи давомида замонавий бинолар ва инфратузилма объектлари қурилиши билан танишди.

«Шаҳар ҳақиқатан ҳам жадал суръатларда ўсиб, ривожланмоқда. Бу жараёнга ҳурматли Президентимиз старт берган ва бугунги кунда бу ерда улкан лойиҳалар амалга оширилмоқда», — деди у Telegram каналида.

Унинг таъкидлашича, британ архитекторлари томонидан ишлаб чиқилган Янги Тошкент концепцияси шаҳарни ўн йилликлар давомида ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратган.

Саида Мирзиёева шаҳарнинг кейинги ривожи кўп жиҳатдан бизнес фаоллигига боғлиқ бўлишини қайд этиб, тадбиркорларни Янги Тошкентдаги имкониятларга эътибор қаратишга чақирди.

«Инвестиция қилинг, қуринг, бу ерда ўз бизнесингизни очинг. Бу ҳудуднинг истиқболи жуда катта. Келинг, бу ноёб шаҳарни биргаликда барпо этайлик!» — деди Президент Администрацияси раҳбари.

Янги Тошкент йирик шаҳарсозлик лойиҳасига расман 2023 йил 18 март куни старт берилган. Шу куни Президент Шавкат Мирзиёев шаҳар пойдеворига рамзий тамал тошини қўйган. Янги шаҳар учун Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан қарийб 20 минг гектар ер майдони ажратилган.

Шаҳар концепцияси британларнинг Cross Works компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Мастер-режани яратиш бўйича халқаро жамоа таркибига Buro Happold муҳандислик компанияси ҳам кирган.

Айни пайтда Янги Тошкентда «Янги Ўзбекистон» университети, Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ва Миллий кутубхона бинолари фойдаланишга топширилган. Янги университет кампуслари, турар жой мажмуалари, Tashkent Arena стадиони

64
0

Изоҳ