Бухоро вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари 42-сонли умумтаълим мактабида «Эътибор, болалар!» шиори остида профилактик тадбир ўтказди.
Машғулотлар «Хавфсиз ҳудуд — долзарб 30 кун» профилактик ойлиги доирасида ташкил этилмоқда.
Дарс давомида ўқувчиларга йўлда хавфсиз ҳаракатланиш қоидалари тушунтирилди. Хусусан, улар кўчага олиб чиқилиб, йўлни кесиб ўтаётганда қўлни кўтариш орқали ҳайдовчилар эътиборини жалб қилиш усули кўрсатилди.
Аввалроқ, 2023 йилда Хоразм вилоятида ҳам мактаб ўқувчиларига йўлни кесиб ўтгандан сўнг ҳайдовчиларга таъзим қилиб, қўл силкиб миннатдорчилик билдириш ўргатилган эди. Ўша пайтда вилоят ЙҲХБ бундай ҳаракатлар ўзбек миллий анъаналари билан боғлиқ эканини билдирган.
Изоҳ