• 11 765 сўм
    -0.55
  • 13 586 сўм
    -52.41
  • 139 сўм
    -0.36
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 765 сўм
    -0.55
  • 13 586 сўм
    -52.41
  • 139 сўм
    -0.36
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:30

Самарқандда дала шийпонидан 60 грамм марихуанага ўхшаш модда топилди

Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида дала шийпонидан 60 грамм марихуанага ўхшаш модда аниқланди.

72
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Ички ишлар бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Ургут тумани Оқмачит маҳалласида тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида фуқарога тегишли дала шийпони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Текширув жараёнида уй-рўзғор буюмлари орасига яширилган 17 та ўрамдаги, умумий тахминий оғирлиги 60 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда топилган.

Аниқланган ашёлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, экспертизага юборилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Модданинг тури ва таркиби тегишли экспертиза натижаларига кўра аниқланади.

72
0

Изоҳ