Варшаванинг ўзига хос табиати бор. Бу ерда қадимий майдонлар замонавий мавзелар билан ёнма-ён жойлашган, тарихий бинолар ўтмишдан ҳикоя қилади, кўплаб боғлар, шинам кафелар ва гавжум кўчалар эса шаҳар муҳитини яратади, унга яна қайтгингиз келади.
Польша пойтахти билан танишишни Эски шаҳар бўйлаб сайр қилишдан бошлаш мумкин, сўнгра Қироллик қалъасига бориш, Висла қирғоғида вақт ўтказиш ёки анъанавий поляк таомларини татиб кўриш учун маҳаллий ресторанлардан бирига ташриф буюриш мумкин. Варшава мазмунли саёҳат учун ҳам, шунчаки муҳитни ўзгартирмоқчи бўлган тинч дам олиш учун ҳам, бизнес ва иш юритиш учун ҳам бирдек мос келади.
Энди эса бу шаҳар билан танишиш учун яна бир сабаб пайдо бўлди – Uzbekistan Airways нинг Тошкентдан тўғридан-тўғри авиақатновлари. 2027 йил 5 апрелдан бошлаб миллий авиаташувчининг ҳаво кемалари Варшавага ҳафтасига икки марта – душанба ва пайшанба кунлари парвоз қилади.
HY221 авиақатновлари Тошкентдан соат 04:25 да жўнаб кетади ва Польша пойтахтига соат 08:05 да етиб боради. HY222 авиақатновларининг қайтиш парвози соат 09:35 да ва Тошкентга соат 18:15 да етиб келиши режалаштирилган. Бутун жадвал маҳаллий вақт билан кўрсатилган.
Бир томонга авиачипталар нархи 4 715 000 сўмдан бошлаб, бориш ва қайтиш эса 9 150 000 сўмдан бошланади.
Авиачипталарни booking.uzairways.com сайтида, Uzbekistan Airways мобиль иловаси орқали, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ