Расмий ахборотга кўра, 1998 йилда Наманган вилоятида туғилган Ф. М. ва 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган А. Ғ. илгари ҳам судланган.
11 ноябрь куни эълон қилинган ҳукмга мувофиқ, Ф. М. Жиноят кодексининг 165 (товламачилик), 168 (фирибгарлик) ва 248 (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
А. Ғ. эса мазкур кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.
Суд Ф. М.га 10 йил 3 ой, А. Ғ.га эса 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.
Бундан ташқари, Ф. М.дан жиноят доирасида жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция ёки кассация инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақли.
Изоҳ