• 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 783 сўм
    -14.45
  • 13 689 сўм
    -51
  • 140 сўм
    1.7
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 13:35

Наманганда 1,1 млрд сўмлик олтин ва тиллаларни ички органларига яшириб олган шахс ушланди

Наманган аэропортида 5 нафар фуқаро умумий оғирлиги 555 грамм бўлган қуйма олтин ва 200 грамм заргарлик буюмларини яширинча Ҳиндистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлгани аниқланди.

116
0
t.me/xavfsizlik_uz

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида аэропортда тезкор тадбир ўтказилди. 

Тадбир давомида «Наманган – Деҳли» йўналишида Ҳиндистонга учиб кетмоқчи бўлган Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 5 нафар фуқаро махсус текширувдан ўтказилган.

Текширув натижасида улар ўзларининг ички органларидан «жонли контейнер» сифатида фойдаланиб, умумий оғирлиги 555 грамм бўлган қуйма олтин бўлаклари ҳамда 200 грамм заргарлик буюмларини яширин равишда хорижга олиб чиқиб кетишга урингани фош этилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қимматбаҳо металларнинг умумий тахминий қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

116
0

Изоҳ