2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 11 703 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2 133 нафарга ёки 22 фоизга кўп. Бу ҳақда Олий суд хабар қилди.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида — 2 030 нафар қайд этилган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 1 462 нафар, Тошкент вилояти — 1 452 нафар, Самарқанд вилояти — 1 136 нафар ва Наманган вилояти — 1 042 нафар туради.
Энг кам кўрсаткичлар Сирдарё вилояти — 313 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси — 317 нафар ва Жиззах вилояти — 331 нафар ҳисобига тўғри келган.
Шунингдек, 2026 йилнинг биринчи ярмида 2 нафар шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Амалдаги қонунчиликка кўра, умрбод озодликдан маҳрум қилиш фавқулодда жазо чораси бўлиб, айрим оғир жиноятлар, жумладан, оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва оғир оқибатларга олиб келган терроризм учун қўлланиши мумкин.
Маълумот учун, 2025 йил давомида мамлакатда 18,8 минг нафарга яқин шахс озодликдан маҳрум қилинган.
Изоҳ