Хусусан, ЙПХ ходимлари кўча ва жамоат жойларида жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни тўхтатиши, ҳуқуқбузарларни таъқиб қилиши, ушлаши ва ички ишлар органларига олиб бориши мумкин.
Шунингдек, улар белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш ҳамда жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиб, маъмурий жазо қўллаши мумкин.
Шу билан бирга, патруль-пост ва қўриқлаш хизмати ходимларига ҳам йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича айрим ваколатлар берилади. Жумладан, улар чорраҳалар, бозорлар, йирик савдо мажмуалари, таълим муассасалари атрофида ва марказий кўчаларда юзага келадиган тирбандликларни бартараф этишда иштирок этади.
Бундан ташқари, йўлларда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга дарҳол муносабат билдириш, уларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳам ушбу хизматлар ваколатига киритилади.
Қарорга кўра, 24/7 режимида ишлайдиган гастрономик кўчаларда жамоат тартибини сақлаш ҳам шартнома асосида патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Оммавий тадбирларда жамоат тартибини бузган шахсларнинг кейинги оммавий тадбирларга киришига вақтинча чеклов қўйилиши ҳам назарда тутилган.
Янги тартиб «Ҳар хил вазифалар — ягона ваколат» тамойили асосида жорий этилади.
Изоҳ