• 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 14:13

Тошкентдаги Глинка кўчасида содир бўлган ер ўпирилиши сабаби очиқланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

465
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Глинка кўчасида содир бўлган аварияга ерости газ қувуридан сизиб чиққан газнинг иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши сабаб бўлган, дея хабар қилмоқда пойтахт ҳокимлиги. 

Дастлабки маълумотларга кўра, диаметри 219 мм бўлган ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиб, авария ҳолатини юзага келтирган.

Текширув давомида газ қувурининг тахминан 375 квадрат сантиметр (15×25 см) майдонида бир нечта жойдан газ сизиб чиқаётгани аниқланган.

Айни пайтда мутахассислар ҳодисанинг сабаблари ва барча тафсилотларини ўрганмоқда. Текширув якунлангач, йўл қопламасини тиклаш ишлари давом эттирилади. Шундан сўнг йўл яқин вақт ичида транспорт ҳаракати учун очилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, ҳодисанинг нафақат оқибатларини бартараф этиш, балки унинг сабабларини чуқур ўрганиш, муҳандислик тармоқларининг ҳолатини текшириш ва бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунларига кўра, айбдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

465
0

Изоҳ