Учрашувда Сурия томони Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратаётганини таъкидлади.
Томонлар сўнгги вақтларда Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги алоқалар фаоллашганини қайд этиб, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Музокараларда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон–Сурия ҳукуматлараро қўмитасини тузиш, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини йўлга қўйиш ҳамда бошқа қўшма тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ