• 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 12:35

Непалдаги сув тошқинидан 9 кун ўтиб, туннелдан икки киши тирик ҳолда топилди — видео

Улар ГЭС туннелида 9 кун қолиб кетишган. Қутқарувчилар уларни 170 метр чуқурликдан олиб чиқишди.

235
0
Reuters

The Guardian нашрининг ёзишича, қутқарувчилар Расува ҳудудидаги Trishuli 3A гидроэлектр станцияси туннелидан икки нафар ишчини олиб чиқди. Улар тахминан 170 метр чуқурликда қолиб кетган бўлган. Қутқарув ишлари вақтида туннел ичидан овозлар эшитилгандан сўнг уларнинг жойлашуви аниқланган. 

Қутқарилганлар Санжай Сах, механик бригадир ва Кабир Махаржан, механик назоратчи экани маълум қилинди. Улар шифохонага олиб кетилган.

Тошқинлар музликнинг қулаб тушиши оқибатида юзага келган бўлиб, сув, лой ва тошқинлар Непалда катта вайронагарчиликларни келтириб чиқарган. Табиий офат оқибатида 1200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, минглаб одамлар бедарак йўқолган.

Айни пайтда қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 12 та ГЭСда қарийб 900 нафар ишчи бедарак йўқолган, уларнинг тахминан 500 нафари туннелларда қолиб кетган бўлиши мумкин.

235
0

Изоҳ