• 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:48

Кредит қарзини ундиришда картада камида 680 минг сўм қолдириш таклиф этилмоқда

Марказий банк банк карталаридан маблағларни тўлиқ ечиб олишни чеклашни таклиф қилмоқда. Унга кўра, мижоз ҳисобларида камида 680 минг сўм қолиши керак бўлади.

156
0
uznews.uz

Марказий банк кредит қарздорлигини ундириш учун мижознинг барча банк карталаридан маблағларни тўлиқ ечиб олиш имкониятини чеклашни таклиф қилмоқда. Тегишли лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжатга кўра, кредит ёки кафиллик бўйича тўловларни мижознинг топшириғисиз ундиришда банк унинг барча банк карталари ҳисобларида энг кам иш ҳақининг ярмига тенг маблағни қолдириши керак бўлади.

Ҳозирда Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи 1 млн 360 минг сўмни ташкил этади. Унинг ярми — 680 минг сўм. Шундай қилиб, қарздорликни ундириш жараёнида банк карталарида камида 680 минг сўм қолиши лозим бўлади.

Бунда шартномада мажбурий реквизитлари кўрсатилган ва/ёки қарздорлик бўйича тўловларни ундириш учун банкнинг мобил иловасига уланган банк карталари бундан мустасно.

Ўзгаришларни банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларда тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритиш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ UZCARD автоматик акцептсиз ечиб олиш хизматидан фойдаланиш шартларини ўзгартиргани ҳақида хабар бергандик. 15 апрелдан бошлаб қарздорликни ундиришда банклар мижоз картасида камида 3 БҲМ миқдоридаги камайтирилмайдиган қолдиқни сақлаши керак. Бироқ бу қоида UZCARD тўлов тизими доирасида амал қилади ва мижоз банкка мустақил равишда тақдим этиб, OTP орқали тасдиқлаган карта реквизитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Эндиликда Марказий банк тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган талабларда худди шундай чекловни норматив даражада белгилашни таклиф қилмоқда.

Лойиҳа муҳокамаси 14 сентябргача давом этади.

156
0

Изоҳ