• 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 22:40

Тошкентдаги йўл ўпирилишига газ ҳам, сув ва иссиқлик тармоқлари ҳам ўзини айбиз деб атади

Яккасарой туманидаги Глинка кўчасида юз берган йўл ўпирилиши бўйича коммунал хизматлар расмий изоҳ берди.

153
0
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ

«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК мутахассислари масъул идоралар билан биргаликда ҳодиса жойидаги иссиқлик камерасини кўздан кечирган. Текширувда иссиқлик таъминоти қувурлари бутун ва шикастланмагани аниқланган. Шунингдек, жорий йилда ётқизилган 1240 метр узунликдаги магистрал қувур сув ва босимсиз ҳолатда бўлгани маълум қилинган. Компания ҳодиса иссиқлик таъминоти тармоқларининг эксплуатацияси ёки улардаги узилишлар билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

«Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали ҳам ҳудуддаги газ тармоқларини ўрганган. Маълум бўлишича, мазкур ҳудуддан юқори босимли газ қувури ўтмайди. Ҳодисанинг табиий газ тармоқларига алоқаси йўқлиги ва текширув давомида газ сизиб чиқиши аниқланмагани маълум қилинди.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ эса ушбу авария жамият тасарруфидаги ичимлик суви тармоқларига тегишли эмаслигини билдирди.

Шу тариқа, коммунал хизматларнинг расмий изоҳларига кўра, ҳозирча Глинка кўчасидаги йўл ўпирилишининг газ, ичимлик суви ёки иссиқлик таъминоти тармоқлари билан боғлиқлиги истисно қилинмоқда.

Айни пайтда ҳодиса сабабларини аниқлаш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича масъул ташкилотлар томонидан ишлар олиб борилмоқда.

153
0

Изоҳ