Тақдимотда тиббий таълимни амалий кўникмалар ва компетенцияларни шакллантиришга йўналтириш, ўқув дастурларини халқаро стандартларга мослаштириш ҳамда мутахассислар билимини холис баҳолаш таклиф этилди.
Шунингдек, тиббиёт олийгоҳларига қабул параметрларини ҳудудлар ва тиббиёт муассасаларининг реал эҳтиёжи ҳамда кадрлар етишмовчилигидан келиб чиқиб белгилаш режалаштирилмоқда. Давлат буюртмаси йўналишлар кесимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
2027/2028 ўқув йилидан «Даволаш иши» йўналиши ўрнига 6 йиллик «Умумий тиббиёт» бакалавриат дастурини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Унга кўра, талабалар беш йиллик таълимдан сўнг яна бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади. Дастурни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга оилавий шифокор сифатида ишлаш имконияти берилади.
Таклифлар Кембриж, Пенсильвания ва Гарвард университетлари тавсиялари асосида халқаро ва маҳаллий мутахассислар иштирокида ишлаб чиқилган.
Изоҳ