• 11 820 сўм
    19.25
  • 13 766 сўм
    28.32
  • 138 сўм
    0.78
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 820 сўм
    19.25
  • 13 766 сўм
    28.32
  • 138 сўм
    0.78
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Бугун, 14:00

InfinBank Enabling Qapital Ltd. билан халқаро молиялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

InfinBANK ривожланаётган бозорларнинг молия секторига сармоя киритишга ихтисослашган Enabling Qapital ltd. халқаро инвестиция фондидан молиялаштиришни жалб қилди.

100
0
uznews.uz

Мазкур битим InfinBANK нинг халқаро молия институтлари ва инвесторлар билан ҳамкорлигини изчил ривожлантириш, ресурс базасини диверсификация қилиш ҳамда узоқ муддатли молиялаштириш манбалари улушини оширишга қаратилган стратегик фаолиятининг навбатдаги босқичи ҳисобланади.

Шартнома шартларига мувофиқ, жалб қилинган маблағлар банкнинг кичик ва микро бизнес соҳасидаги мавжуд ва янги мижозларини молиялаштиришга йўналтирилади. Бу банкка мижозларни кредитлаш имкониятларини кенгайтириш ва шу билан бирга ўз ресурс базасини бошқаришнинг мослашувчанлигини ошириш имконини беради.

Битимни амалга ошириш доирасида InfinBANK фаолияти бўйича комплекс молиявий ва ҳуқуқий таҳлил ўтказилди. Шунингдек, банкнинг корпоратив бошқарув тизими, таваккалчиликни бошқариш амалиёти ҳамда асосий молиявий кўрсаткичлари баҳоланди.

Тузилган келишув InfinBANK га 36 ой муддатга узоқ муддатли таъминланмаган молиялаштириш тақдим этилишини назарда тутади. Бу банк мажбуриятлари таркибида узоқ муддатли ва барқарор ресурслар улушини оширишга кўмаклашади.

«InfinBANK учун халқаро инвесторлар ва молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ресурс базасини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро молия бозорларидаги иштирокни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан биридир. Enabling Qapital Ltd. билан амалга оширилган мазкур битим банкнинг халқаро ҳамкорлар билан муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва мижозларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратади», – дея таъкидлади бошқарув раиси ўринбосари Руслан Каримов.

Enabling Qapital Ltd. Швейцариянинг FINMA регулятори томонидан тартибга солинадиган активларни бошқариш фонди ҳисобланади. Жамғарманинг мақсади ижобий иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган инвестицияларни жалб қилишдан иборат.

Реклама ҳуқуқи асосида

100
0

Изоҳ