• 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:49

Ўзбекистонда бир ой ичида 71,9 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирланди

Август ойида 19 млн кВт·соат электр энергияси ва 10 млн куб метр табиий газ талон-торож қилингани аниқланди.

110
0
uznews.uz

Ўзэнергоинспекция томонидан август ойида ўтказилган назорат тадбирлари давомида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолатлар натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жами 71,9 млрд сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Жумладан, 19 млн кВт·соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган бўлиб, унинг қиймати 40,7 млрд сўмни ташкил этган.

Шунингдек, 10 млн куб метр табиий газ талон-торож қилингани аниқланиб, 31,2 млрд сўм миқдорида зарар ҳисобланган.

Бундан ташқари, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 340 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

110
0

Изоҳ