• 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:51

Фарғонада фуқаро кўп қаватли уй ертўласида акула боқаётгани аниқланди — видео

Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида сунъий ҳавза ўрнатилиб, унда балиқлар, жумладан, акула етиштирилаётгани аниқланди.

277
0
Видеодан кадр

Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, шаҳарнинг «Мурувват» МФЙ, Фарғона кўчаси, 78-уйда мониторинг ўтказилган.

Ўрганиш давомида 78/17-хонадон мулкдори кўп квартирали уйнинг ертўла қисмида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 648-сон қарори талабларига зид равишда сунъий ҳавза ўрнатгани маълум бўлган. Ҳавзада турли балиқлар, жумладан, акула боқилган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-1-моддаси асосида маъмурий жарима қўлланилган. Шунингдек, ертўлани 15 кун ичида бўшатиш ва аввалги ҳолатига келтириш бўйича ёзма кўрсатма берилган.

Бундан ташқари, ичимлик сувидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолати бўйича ҳам тегишли баённома расмийлаштирилган.

277
0

Изоҳ