Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Ҳиндистон фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби жорий этилади.
Бунда Ҳиндистон фуқаролари Австралия, АҚШ, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Канада, Корея Республикаси, Шенген келишуви иштирокчиси бўлган давлатлар, Янги Зеландия ёки Япониянинг амалдаги кўп марталик бизнес ёки туризм визасига эга бўлиши лозим.
Шунингдек, улар ўз мамлакатига ёки учинчи давлатга учиш учун авиачипта тақдим этиши талаб этилади.
Мазкур талабларга жавоб берадиган Ҳиндистон фуқаролари юқоридаги визалардан бирининг амал қилиш муддати давомида Ўзбекистонга кирган кундан бошлаб 30 кунгача мамлакат ҳудудида визасиз бўлиши мумкин.
Изоҳ