Бугун, 30 август куни соат 05:18 да Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги «Ойдин деҳқон бозори»да ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.
Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб бориб, ёнғинни қуршаб олди. Ёнғин соат 07:12 да тўлиқ ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ