Янги тартиб пойтахтда транспорт оқимини самарали ташкил этиш, эрталабки ва кечки тирбандлик пайтларида йўллардаги юкламани камайтириш ҳамда таълим жараёнини мақбул ташкил этиш мақсадида жорий этилмоқда.
Маълум қилинишича, дарсларнинг эртароқ бошланиши талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳаракатланиш вақтини оқилона режалаштириш, кун давомида таълим жараёнини самарали ташкил этиш ва шаҳардаги транспорт оқимини мақбуллаштиришга хизмат қилади.
Шунингдек, мазкур тартиб кундузги ва кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун ўқув кунини тўғри режалаштириш ҳамда машғулотлар ва бошқа ўқув фаолияти учун вақт имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнида Тошкент шаҳридаги олий таълим ташкилотлари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалардан янги тартибни инобатга олиш сўралди.
Таълим ташкилотларида машғулотларни белгиланган вақтда бошлаш ва ўқув жараёнини тегишли равишда ташкил этиш бўйича чоралар кўрилади.
Мазкур тартиб фақат Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим ташкилотларининг биринчи сменасидаги ўқув машғулотларига тааллуқли.
Изоҳ