Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Yandex Maps ҳайдовчилар учун янги функцияни ишга туширди ва Тошкент аҳолисига эрталабки сафарларни хотиржам режалаштиришга ёрдам берадиган тавсияларни тўплади.
Асосийси: Yandex Maps мактабга яқинлашганингиз ҳақида огоҳлантиради
Ўқув йили бошланиши арафасида Yandex Maps ҳайдовчилар учун «Эҳтиёт бўлинг, мактаб» янги функциясини тақдим этди. Автомобиль маршрути таълим муассасаси яқинидан ўтганда, функция автоматик равишда ишлайди. Харитада «Эҳтиёт бўлинг, болалар» йўл белгилари акс этади.
2 сентябрь эрталаб: йўналиш вариантларини олдиндан солиштиринг
Ўқув йилининг биринчи куни эрталаб сафарни режалаштираётганда нафақат одатий йўналишни, балки йўлдаги жорий вазиятни ҳам ҳисобга олган маъқул. Йўлга чиқишдан олдин тирбандликларни текшириш, турли йўналишларни солиштириш ва манзилга етиб бориш учун тахминий вақтни кўриб чиқиш мумкин.
Yandex Maps автомобилдаги йўналишни, жамоат транспорти ва пиёда ҳаракатланиш вариантларини солиштириш имконини беради. Шу орқали айнан ўша куни қайси вариант тезроқ эканини танлаш мумкин.
Масалан, автобусда ҳаракатланишни танласангиз, илова реал вақт режимида керакли транспорт воситаси қаердалигини кўрсатади ва унинг бекатга тахминий етиб келиш вақтини белгилаб беради. Бу уйдан чиқишдан олдинроқ режани тезда ўзгартириш имконини беради — айниқса одатий йўналиш бу куни қулай бўлмаса.
Йўлнинг бир қисмини пиёда босиб ўтиш керак бўлса, «Яшил йўналиш»ни танлаш мумкин. Yandex Maps дарахтлар сони ва очиқ қуёш тушадиган ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда қулайроқ йўналишни таклиф қилади.
Мактаб атрофидаги керакли жойлар: ўқиш бошланиши олдидан нималар кўпроқ қидирилади?
Yandex Maps маълумотларига кўра, 2025 йилда ўқув йилининг биринчи кунида хариталарда «Фан ва таълим» категорияси одатдагидан 36,2 фоиз кўпроқ қидирилган. Ўша куни Тошкентда мактаблар Yandex Maps да қарийб 75 фоиз кўпроқ қидирилган.
Хусусий мактаблар бўйича қидирувлар қарийб 87 фоизга, лицейлар 61 фоизга, олий таълим муассасалари эса 40 фоиздан кўпроққа ошган.
Ўқишга тайёргарлик кўришда керак бўлиши мумкин бўлган жойларга қизиқиш ҳам ортган. Копи-марказларни қидириш 59,2 фоизга, канцелярия дўконларини қидириш эса 14,3 фоизга кўпайган.
Манзилни шошилиб қидириб ўтирмаслик учун Yandex Maps да мактаб карточкасини олдиндан очиб, кириш жойини текшириш, йўналишни сақлаб қўйиш, шунингдек, яқин атрофдаги канцелярия дўкони ёки копи-марказни топиш ва уларнинг иш вақтини текшириш мумкин.
Yandex Maps ни Google Play ёки App Store дан юклаб олиш мумкин.
Yandex Maps ҳақида
Yandex Maps – кундалик шаҳар ҳаётидаги турли вазифаларни ҳал қилишга ёрдам берадиган илова. Унда яқин атрофдаги кафе, дўкон ёки дорихонани топишдан тортиб, нотаниш ҳудудга боришгача бўлган вазифаларни бажариш мумкин. Илованинг ёрдамида керакли ташкилот ва шаҳар объектларини топиш, уларнинг иш вақти, фотосуратлари, рейтинглари, шарҳлари ва бошқа фойдали маълумотларни кўриш, шунингдек, исталган транспорт турида ёки пиёда ҳаракатланиш учун қулай йўналишни тузиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ