Кўкрак нишони мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудрати ва салоҳиятини оширишга қўшган катта ҳисса, кўп йиллик фидокорона меҳнат ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштирок учун топширилади.
ANORBANK раҳбарлари учун ушбу эътироф банк секторидаги кўп йиллик профессионал фаолиятнинг муносиб баҳоси бўлди. Банк соҳаси Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга бевосита таъсир кўрсатади.
Ушбу эътироф — амалга оширилган ишларнинг муҳим баҳоси ва янада катта масъулият билан олдинга интилиш учун мотивациядир. ANORBANK билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдиради ва уни ривожланишда давом этиш, янада катта мақсадларни белгилаш ҳамда мижозларимиз, бизнес ва мамлакатимиз учун кўпроқ фойда келтиришга қўшимча рағбат сифатида қабул қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ