• 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:35

Непал ва Тибетдаги сув тошқинларида жабрланмаганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмади

Непал ва Тибетдаги кучли сув тошқинларидан сўнг қарийб 1,5 минг киши бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. Уларнинг 700 нафардан зиёди хорижликлар. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги минтақага оид вазиятни кузатиб бормоқда.

181
0
Navesh Chitrakar/Reuters

Тибет чегарасида кучли сув тошқинлари ва сел кўчкилари содир бўлди. Табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 500 нафарга яқинлашган. Қутқарувчилар яна сув тошқинлари ва сел оқимлари юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Турли давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари офат ҳудудида бўлиши мумкин бўлган ўз фуқароларини қидирмоқда. Қидирув-қутқарув ишларига 5 мингдан зиёд ҳарбий ва полиция ходими жалб этилган.

Қутқарув ишлари янги сув ва лой оқимлари хавфи ҳамда ёғингарчиликлар туфайли қийинлашмоқда.

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси маълум қилишича, ҳозирча табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Дипломатлар Непалнинг ваколатли органлари билан алоқани сақлаб, минтақадаги вазиятни кузатишда давом этмоқда. 

181
0

Изоҳ