• 11 824 сўм
    45.17
  • 13 797 сўм
    63.31
  • 140 сўм
    0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 824 сўм
    45.17
  • 13 797 сўм
    63.31
  • 140 сўм
    0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:01

Ўзбекистонда сентябрь ойида об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?

Ўзбекистонда 2026 йил сентябрь ойида об-ҳаво нисбатан қуруқ ва бироз илиқ бўлиши мумкин. Ўртача ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда.

289
0
uznews.uz

Ойнинг биринчи ўн кунлигида республика ҳудудларида асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кечалари ва эрта тонгда ҳаво ҳарорати 15–20 даража, кундуз кунлари эса 30–35 даражагача, айрим кунларда 37 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Республиканинг жанубий ҳудудларида сентябрь ойининг энг иссиқ кунларида ҳаво 38–40 даражагача исиши эҳтимоли бор.

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат нисбатан барқарорлашади. Бу даврда кечалари ҳаво 10–15 даража, кундуз кунлари эса 25–30 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, айрим қисқа муддатларда ҳаво ҳарорати юқорилаши ёки пасайиши мумкин.

Сентябрь давомида айрим кунларда, жами 1–3 кун бироз жадалликдаги ёмғирлар ёғиши прогноз қилинмоқда. Жанубий ҳудудларда эса ёғингарчилик эҳтимоли жуда кам бўлади.

Республиканинг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса сентябрь ойидаги ёғингарчилик миқдори меъёрдан кўп ёки меъёр атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

289
0

Изоҳ