Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилишича, баҳс 24 сентябрь куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.
Ҳар икки жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этди, бироқ гуруҳ босқичида мусобақани тарк этди. Эрон G гуруҳида Бельгия, Миср ва Янги Зеландия билан бирга ўйнаб, 3 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
Жаҳон чемпионатида илк бор қатнашган Ўзбекистон эса K гуруҳида Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикаси терма жамоаларига қарши баҳс олиб борди. Фабио Каннаваро шогирдлари очко жамғара олмай, гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ