Қосим-Жомарт Тоқаев Астанада парламент сайловларида овоз берганидан сўнг журналистларга берган интервьюсида эркакларнинг учрашганда бир-бирини қучоқлашишини танқид қилди.
«Биз барибир азалий анъаналаримизни эслашимиз керак. Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаши яхши эмас», — деди Тоқаев.
Президент ҳарбийлар, ҳатто генераллар ҳам учрашганда бир-бирини қучоқлаб кўришишига эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, бундай хатти-ҳаракатлар миллий анъаналарга мос келмайди.
«Эркаклар бир-бирига қўл узатиб, қўлини маҳкам сиқиши керак, аммо бундан ортиғи керак эмас», — деди Қозоғистон раҳбари.
Тоқаев учрашганда қувончни ифода этиш учун ўнг қўлни юрак устига қўйиш мумкинлигини ҳам айтди. Шунингдек, янги одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини шахсан ўзи илгари сурганини маълум қилди.
Изоҳ