Транспорт вазирлигига кўра, хавотирга ўрин йўқ. Бу навбатдаги режали парвоз текширувидир.
Амалиёт ICAO — Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ўтказилади. Бунда радиотехник воситаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ҳамда ҳаво кемаларининг хавфсиз ва мунтазам парвозини таъминлаш мақсадида, «Авиа навигация» компаниясининг Diamond лаборатория ҳаво кемаси ёрдамида навбатдаги парвоз текширувлари амалга оширилади.
Текширув жараёнида ҳаво кемаси Тошкент шаҳри узра тахминан 1000 метр баландликда турли йўналиш ва манёврларда олти соатгача парвоз қилиши мумкин.
«Шунинг учун ҳаво кемаси бир ҳудуд устидан бир неча бор учиб ўтиши ва одатдагидан фарқли манёврларни амалга ошириши мумкин. Бу парвозлар режали текширув жараёнининг бир қисми бўлиб, хавотирланиш учун ҳеч қандай асос йўқ», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ