Шу йил май ойида мазкур муассасага ташриф буюрган Саида Мирзиёева мавжуд аҳволни шахсан ўрганган ва 1977 йилда қурилган боғчани замонавий талаблар асосида тўлиқ янгилаш бўйича аниқ топшириқлар берган эди.
Қайта таъмирланган муассасада болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва энергияни тежашнинг энг илғор технологиялари қўлланилди. Бинонинг иссиқлик ва совуқликни сақлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ташқи деворлар тўлиқ базальт изоляцияси билан қопланди.
Бундан ташқари, боғчанинг электр таъминотини таъминлаш учун 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектр панеллари ўрнатилмоқда. Ушбу инновацион тизим йилига 55–65 минг кВт-соат тоза "яшил" электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. 100 нафар янги ўрин яратилиши эвазига ҳудуддаги барча болалар сифатли мактабгача таълим билан таъминланди.
Изоҳ