Бугун, 21 август куни, Ўзбекистонда иссиқ ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳарорат 36–39 даража, жанубда айрим жойларда 41–43 даражагача кўтарилади.
Республиканинг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади. Фақат Қорақалпоғистонда куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳаво салқинлашади. Кечалари ҳарорат 18–21 даража, кундузи 32–35 даража, жанубда эса 37–40 даража бўлиши кутилмоқда.
Кўпчилик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. 22 август, шанба куни Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. 22 август куни республиканинг жанубида шамол тезлиги 22–25 м/с гача етиши мумкин. Айрим ҳудудларда кучли шамол чанғ-тўзон билан кузатилади.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим вақтларда 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Шаҳарнинг айрим ҳудудларида чанғ-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.
Тошкентда бугун кундузи 36–38 даража, дам олиш кунлари эса 32–35 даража бўлади. Кечалари ҳарорат 18–21 даража атрофида бўлади.
Изоҳ