Агентлик раҳбари тизимда молиявий муаммолар жуда кўп эканлигини ўз каналида маълум қилди.
«Бугун «Ўзбекфильм»нинг 22,9 миллион евро миқдорида кредит мажбурияти борлигини билармидингиз? Студиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам ушбу кредит учун гаровга қўйилган», — дейди Жаҳонгир Аҳмедов.
Аммо ҳали ҳаммаси эмас. «Ўзбекфильм»нинг солиқлардан ҳам қарийб 1 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлиги сабабли, киностудия балансидаги 12 та автомашина 12 кун ичида аукционга қўйилиши хавфи бор. Ходимларнинг иш ҳақлари бўйича ҳам йирик қарздорликлар шаклланган.
«Киностудия бир йилда камида 60 миллиард сўмлик буюртма бажармаса, ўзини сақлаб туролмайди. Яъни у амалда давлат буюртмасига қарам бўлиб қолган. Бизнес модели йўқ. Бозор механизмига тўлиқ ўтилмаган», — дея қўшимча қилди агентлик раҳбари.
Жаҳонгир Аҳмедов яна бу рақамлар ортида бир асрлик ўзбек киноси тарихи, унинг обрўси ва тақдири турганини, «Ўзбекфильм» — оддий киностудия эмас. У — ўзбек киноси тарихи ва энди у ўзбек киноси келажагининг ҳам таянчи бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Изоҳ