• 11 795 сўм
    -25.52
  • 13 686 сўм
    1.12
  • 139 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -25.52
  • 13 686 сўм
    1.12
  • 139 сўм
    -0.38
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:16

Эронга ҳар қандай ёрдам берган давлатни мисли кўрилмаган иқтисодий босим кутмоқда — Трамп

Трамп Эронга қарши энг кучли иқтисодий операция бошланишини эълон қилди.

86
0
Aaron Schwartz — Pool via CNP

Трамп 19 август куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Эронга келишув тузиш учун «ҳеч ким унга бунчалик катта имконият бермаганини», аммо Теҳрон бу имкониятдан фойдаланмаганини айтди.

«Шунинг учун бугун ҳар қандай давлатга қарши қўлланган энг кучли иқтисодий операцияни эълон қиляпман. Бу мисли кўрилмаган кўламдаги иқтисодий уруш ва изоляция бўлади», — деб ёзди АҚШ президенти.

Унинг таъкидлашича, Эроннинг ҳарбий-денгиз ва ҳаво кучлари жиддий зарар кўрган, ҳарбий корхоналари вайрон қилинган, миллий валютаси қадрсизланган ва мамлакат «ипга осилиб турибди».

Трамп, шунингдек, Эронга ҳар қандай ёрдам кўрсатадиган давлатларга ҳам кескин иқтисодий оқибатлар билан таҳдид қилди. Унинг айтишича, Эронга нефть контрабандаси, валюта операциялари, нақд пул ўтказмалари, айирбошлаш шохобчалари, кемалар реестри ва воситачи компаниялар орқали ёрдам бериш тўхтатилиши керак.

«Бу иқтисодий D-Day бўлади. Биз барча иттифоқчиларимиз АҚШ билан бирга Эронни изоляция қилиш ва Эрон таҳдидини енгишини хоҳлаймиз», — деди Трамп.

АҚШ президенти Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслигини ҳам таъкидлади.

Трампнинг баёноти Эронга нисбатан иқтисодий босимни янада кучайтириш ва унинг ташқи иқтисодий алоқаларини чеклашга қаратилган янги чоралар эълон қилиниши мумкинлигини кўрсатмоқда.

86
0

Изоҳ