• 11 891 сўм
    -46.71
  • 13 753 сўм
    -15.82
  • 142 сўм
    0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 891 сўм
    -46.71
  • 13 753 сўм
    -15.82
  • 142 сўм
    0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:29

Автобусда йўл ҳақини тўламаганлик учун жарима 10 бараварга оширилади

2026 йил 1 сентябрдан брутто шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида йўл ҳақини тўлаш тартиби ўзгаради. Янги қоидага кўра, йўловчилар автобусга чиқиши билан йўл ҳақини тўлаши шарт бўлади.

181
0
uznews.uz

Брутто шартнома механизмида ташувчининг даромади йўловчилар сонига қараб эмас, балки шартномада белгиланган тариф ва кўрсатилган транспорт хизмати ҳажмига асосан давлат ёки буюртмачи томонидан тўланади, дея хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги. 

Шу сабабли 1 сентябрдан «автобусдан тушаётганда тўлайман» деган тартиб амал қилмайди. Автобусга чиққандан сўнг йўл ҳақи тўланмаса, йўловчи чиптасиз ҳаракатланаётган деб ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 276-сон қарорига асосан, йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-қисмига мувофиқ чора кўрилади.

Нозирлар йўловчининг йўл ҳақини тўлаган ёки тўламаганини махсус планшетлар орқали текширади. Бунинг учун транспорт ёки ижтимоий картани, банк картасини планшетга яқинлаштириш орқали тўлов амалга оширилгани аниқланади.

Йўл ҳақини транспорт ёки ижтимоий картани валидаторга теккизиш, банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз тўлов воситалари орқали тўлаш мумкин.

Шунингдек, чиптасиз юриш учун жаримани кучайтириш бўйича таклифлар Қонунчилик палатасига киритилган. Унга кўра, йўл ҳақини биринчи марта тўламаганлик учун БҲМнинг ярми — 220 минг сўм, такроран содир этилганда эса 1 БҲМ — 440 минг сўмгача жарима белгиланиши таклиф этилмоқда..

181
0

Изоҳ