Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг 18 та туманида уч хонали янги, замонавий якка тартибдаги уй-жойлар қурилди. Ушбу ташаббус InfinBANK АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасида тузилган уч томонлама ҳамкорлик меморандуми асосида амалга оширилди.
Жорий йилнинг 19 август куни InfinBANK, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари кенг кўламли ишларнинг рамзий якуни ҳамда 101 оила ҳаётидаги янги босқичнинг бошланиши сифатида хизмат қилган калитларни топшириш маросимида иштирок этди.
Янги уйлар зарур маиший қулайликлар ва замонавий инфратузилма билан таъминланган, шунингдек, қуёш панеллари билан ҳам жиҳозланган. Шу тариқа, лойиҳа нафақат уй-жой масаласини ҳал этишга, балки оилалар учун қулай, замонавий ва энергия тежамкор муҳит яратишга ҳам қаратилган.
«InfinBANK учун ижтимоий масъулият шунчаки айрим ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат эмас, балки энг аввало, одамлар ҳаётини ўзгартирадиган реал лойиҳаларга қўл уриш демакдир. 101 та ёш оиланинг ўз хонадонига эга бўлишига ёрдам бериш имконияти банкимиз учун ҳам катта масъулият, ҳам айни вақтда муҳим натижадир. Бугун оилалар ўзлари учун шинамлик, барқарорлик ва бахтли лаҳзалар масканига айланадиган уйларнинг калитларини олаётганидан чин дилдан хурсандмиз», – дея таъкидлади InfinBANK таъсисчиси Фарҳод Мамажонов.
Лойиҳанинг амалга оширилиши ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда бизнес ва давлат идораларининг самарали ҳамкорлигига ёрқин мисол бўлди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда Қорақалпоғистон ҳудудларини ривожлантиришга ҳисса қўшиш имконини берди.
InfinBANK учун ушбу лойиҳа ижтимоий масъулият ва жамиятни қўллаб-қувватлаш борасидаги изчил фаолиятнинг давоми ҳисобланади. Банк одамлар учун янги имкониятлар яратишга ва ҳудудлар ривожига кўмаклашадиган, узоқ муддатли ижтимоий самара берадиган ташаббусларни амалга оширишга интилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ