• 11 820 сўм
    -36.95
  • 13 684 сўм
    -61.75
  • 139 сўм
    -0.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 820 сўм
    -36.95
  • 13 684 сўм
    -61.75
  • 139 сўм
    -0.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:53

Ўзбекистонлик яна бир фуқаро Россия томонида Украинага қарши урушда қатнашгани учун судланди

Россияда 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Ўзбекистон фуқароси Украинага қарши урушда Россия томонида жанг қилган. Ўзбекистонга қайтгач, чегарадан ноқонуний ўтишни ташкил қилгани учун 5 йил 6 ойга қамалди.

63
0
uznews.uz

Ўзбекистон фуқароси М.Б. Россия томонида Украинага қарши урушда ёлланма аскар сифатида қатнашгани, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилиб, 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукмни Жомбой тумани жиноят ишлари бўйича суди чиқарган.

Суд материалларига кўра, М.Б. 2020 йил ноябрь ойида ишлаш учун Россияга борган. 2022 йилда Россия суди уни гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноят учун 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

У жазони Россиядаги колонияларда ўтаётган вақтида, 2024 йил 15 сентябрда Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий хизмат ўташ бўйича шартнома тузган ва ҳарбий қисмга қабул қилинган. Кейинчалик унинг телефонида шартнома ва ҳарбий билет сурати аниқланган.

Суд М.Б. Донецк вилоятида Украинага қарши жангларда иштирок этганини ва мина портлаши оқибатида яраланганини аниқлаган.

Судда М.Б. Россиядаги колонияда уни озодликка чиқариш эвазига жангларда иштирок этишга кўндиришганини билдирган. Унинг айтишича, шартнома имзолаганидан сўнг ҳарбий тайёргарликдан ўтказилиб, жанг майдонига юборилган.

Яраланганидан кейин М.Б. госпиталда даволанган. У 2024 йил декабрь ойида госпиталдан қочиб, кейин Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган. У Россия–Қозоғистон чегарасини 1,8 минг доллар эвазига ноқонуний равишда кесиб ўтган. Кейин Қозоғистон ҳудуди орқали Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон–Қозоғистон чегарасидан ҳужжатларсиз ўтган.

Ўзбекистонга қайтгач, М.Б. бошқа шахслар билан биргаликда пул эвазига давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишни ташкил қилиш билан шуғулланган. Гуруҳ аъзолари фуқароларни расмий назорат-ўтказиш пунктларидан ташқаридаги ҳудудлар орқали Ўзбекистондан Қозоғистонга ва аксинча ўтказган.

Иш материалларида бундай хизматлар учун 1,3 минг доллардан 4 минг долларгача маблағ олингани қайд этилган.

Суд М.Б.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (ёлланма аскарлик) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди.

Жазоларни қисман қўшиш йўли билан унга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

63
0

Изоҳ