• 11 820 сўм
    -36.95
  • 13 684 сўм
    -61.75
  • 139 сўм
    -0.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 820 сўм
    -36.95
  • 13 684 сўм
    -61.75
  • 139 сўм
    -0.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Кеча, 18:00

Asakabank ва Mastercard автомобиль, саёҳатлар ҳамда пул мукофотлари ютуқли ўйинини бошлади

Asakabank Mastercard халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликда Omadli Marafon акциясини бошлади. Акция 18 августдан 1 ноябргача давом этади. Умумий соврин жамғармаси 600 млн сўмдан ортиқ бўлиб, бош соврин — BYD YUAN UP Flagship автомобили. Акция якунида 40 нафардан ортиқ ғолиб аниқланади.

94
0
uznews.uz

Акцияда иштирок этиш кундалик харидлар орқали амалга оширилади. Asakabank томонидан чиқарилган Mastercard картаси орқали 100 000 сўмдан бошлаб амалга оширилган ҳар бир харид иштирокчига ўйин чиптасини тақдим этади. Чипталар қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунча юқори бўлади.

Марафон Omadli Start билан бошланади: акциянинг биринчи ҳафтасида 16 нафар ғолибнинг ҳар бирига 2 000 000 сўмдан пул мукофоти берилади. Кейинги ҳафталарда ҳар ҳафта 10 000 000 сўмдан иккита пул мукофоти ва саёҳат учун сертификат ўйналади. Марафон якунида эса бош соврин — BYD YUAN UP Flagship автомобили ўйналади.

Бош соврин учун чипта тўплашнинг жамғариб бориладиган механизми амал қилади: 100 000 сўмдан бошланган харидлар жамланади ва ҳар 2 000 000 сўм миқдоридаги жамланган харид учун иштирокчига автомобиль ўйинига битта чипта берилади. Масалан, акция давомида жами 6 000 000 сўмлик харидларни амалга оширган иштирокчи автомобиль ўйинида учта чиптага эга бўлади. Чипталар сонига чеклов йўқ: карта орқали харидлар қанча кўп бўлса, ютиш имконияти ҳам шунча юқори бўлади.

Иштирокчилар ўз чипталари ва акция доирасидаги натижаларини Asakabank мобиль иловасида кузатиб боришлари мумкин.

Акция шартлари marafon.asakabank.uz сайтида эълон қилинган. Қўшимча маълумот учун 1152 рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

94
0

Изоҳ