Бугун, 13 август куни Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири — "Андижон" ва "Нефтчи" ўртасидаги Водий дербиси соат 19:00 да бўлиб ўтади.
"Бобур Арена"да кечадиган баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. "Нефтчи" чемпионлик пойгасидаги позициясини мустаҳкамлаш учун очко йўқотмаслиги керак бўлса, "Андижон" ўз майдонида принципиал рақибини мағлуб этиб, юқори ўринлар учун курашда муҳим қадам ташлашга ҳаракат қилади.
Жамоаларнинг бу мавсумдаги биринчи ўзаро ўйини 10 март куни Фарғонада ўтказилган ва "Нефтчи" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша учрашувда Алишер Одилов, Жамшид Искандаров ва Анваржон Ғофуров рақиб дарвозасини ишғол қилган эди.
Мавсум давомида "Нефтчи" барқарор натижалари билан чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.
Бугунги дербида "Андижон" реванш олишга, "Нефтчи" эса биринчи даврадаги йирик ғалабасини яна бир бор такрорлашга ҳаракат қилади.
Изоҳ