• 11 952 сўм
    36.46
  • 13 780 сўм
    30.12
  • 145 сўм
    -0.98
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 952 сўм
    36.46
  • 13 780 сўм
    30.12
  • 145 сўм
    -0.98
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 16:11

Россияда Украина дрон ҳужуми оқибатида ўзбекистонликлар ҳалок бўлди

Ватандошларнинг ўлими мамлакат бош консулхонаси томонидан тасдиқланди. Фожиа содир бўлган Нижний Камскда мотам эълон қилинди.

914
0
The Associated Press

Бугун, 10 август куни Татаристон Республикасининг Нижнекамск шаҳрида жойлашган бир қатор объектлар дронлар ҳужумига учради. Ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, яна 39 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида етти нафар ватандошимиз бор.

Ҳозирда вазият Бош консулхона назорати остида. Воқеа тафсилотларини аниқлаш учун маҳаллий ваколатли органлар ва тергов билан зарур алоқалар ўрнатилди.

Суд-тиббий экспертизаси ва зарур расмий тартиб-таомиллар якунлангач, ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини ватанга қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Татаристон Раиси Рустам Миннихоновнинг қарори билан 10 август куни республикада мотам эълон қилинди.

Қайд этилишича, шаҳар прокуратураси фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини ва уларга зарур ёрдам кўрсатилишини назорат қилади. Фуқаролар 8 (8555) 470-303, 8 (843) 291-18-81 рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

914
0

Изоҳ