10 август куни APEX BANK Самарқанд шаҳрида янги банк хизматлари марказини очди. Марказ шаҳар аҳолиси ва бизнес вакилларига кенг турдаги банк хизматларидан бир жойнинг ўзида фойдаланиш имконини беради.
Янги марказ жисмоний ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатади. Самарқанд аҳолиси банк карталарини расмийлаштириш, ҳисобварақлар очиш, кредит ва омонат маҳсулотларини расмийлаштириш ҳамда бошқа банк хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга.
Тадбиркорлар ва компаниялар учун ҳисобварақларни очиш ва юритиш, ҳисоб-китоб-касса хизматларини кўрсатиш, тўловларни амалга ошириш, кредитлаш ҳамда бизнеснинг кундалик фаолияти учун зарур бўлган бошқа молиявий ечимлар тақдим этилади.
«APEX BANK нинг ҳудудларда фаолиятини кенгайтириш — фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан бири. Самарқанд мамлакатнинг иқтисодий ва ишбилармонлик ҳаётида муҳим ўрин тутади. Шу сабабли шаҳар аҳолиси ва тадбиркорлар учун замонавий банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш биз учун муҳим. Биз мижозлар учун қулай шароитлар яратишга, уларнинг кундалик молиявий масалаларини ҳал этиш ҳамда бизнесини ривожлантириш жараёнида ишончли ҳамкор бўлишга интиламиз», – деди APEX BANK бошқаруви раисининг ўринбосари Ш. Р. Икрамов.
Марказнинг очилиши Самарқанд аҳолиси ва тадбиркорларига банк хизматларидан бевосита ўз шаҳрида фойдаланиш учун қўшимча имконият яратади. APEX BANK минтақавий тармоғини ривожлантириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда аҳоли ва бизнес учун замонавий молиявий ечимларни тақдим этишни давом эттирмоқда.
Марказ Самарқанд шаҳри, Сайдризо Ализода МФЙ, Амир Темур кўчаси, 154А-уй манзилида жойлашган.
Телефон: 1881
Сайт: apexbank.uz
Instagram: @apexbank.uz
LinkedIn: APEX BANK
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ